Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андроидлар энди ширинликлар номи билан аталмайди

Андроидлар энди ширинликлар номи билан аталмайди

Фото: «Google»

«Google» бундай буён «Android» амалий тизимларини десертлар номи билан атамайди. Мана масалан, охирги версияси шунчаки — «Android 10».

Шу пайтгача андроидлар ширинликлар номи билан аталиб келинарди: «Gingerbread», «Ice Cream Sandwich», «Jelly Bean», «KitKat», «Lollipop, «Marshmallow», «Nougat», «Pie», яъни ҳар хил печеньелар, музқаймоқлар, шоколадлардан тортиб пироггача.

Охирги версияни бир оз муддат «Q» деб аташди, кейин оддийгина «Android 10» қилиб қўйишди.

«Google» компанияси изоҳига кўра, бу ширинликларнинг номлари турли мамлакатларда яшовчи аксарият одамлар учун ҳеч нарсани англатмайди, қайси бири эски-янгилигини ҳам. Бунинг устига инглиззабонлардан бошқалар бу номларни айтишга қийналишади.

Компания логотипдаги кичкина робот ва матндаги яшил рангни ҳам ўзгартирди, айтилишича, кўзи яхши ўтмайдиганлар қора рангдаги матнни яхшироқ ўқий олишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг