Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Android» ўрнини «Fuchsia» эгаллайди: фарқи нимада?

«Android» ўрнини «Fuchsia» эгаллайди: фарқи нимада?

Фото: «Technotification.com»

«Google» корпорацияси ўзининг янги «Fuchsia» амалий тизими билан ҳозир дунёдаги ҳар тўрт смартфоннинг учтасида қўлланилаётган «Android» амалий тизими ўрнини бутунлай эгалламоқчи. Маълумотларга кўра, бу воқеа яқин беш йил давомида содир бўлади», — дейилади «Bloomberg» хабарида.

Компания «Fuchsia»дан смартфонлар, «ақлли» карнайлар (колонкалар), электроника қурилмаларида фойдаланмоқчи. Яқин келажакда интернет-гигантнинг барча қурилмалари шу амалий тизимга ўтказилади. Бу тизим турли ўлчамли экранларга яхши мослашади, овозли бошқарувга эга. «Android»дан асосий фарқи унда «Linux» ва «Java» кодлари ишлатилмаслиги бўлиб, бу эҳтимолий патент низоларининг олдини олади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда «Google» корпорацияси монополия қонунчилигини бузганликда айбланиб, Еврокомиссия томонидан 5 млрд. доллар жаримага тортилганди. Шу ҳолат ҳам компанияни «Android»ни ривожлантириш бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқишга ундаши мумкинлиги назарда тутилса, янги амалий тизимга ўтиш эҳтимоли анча ҳақиқатга яқин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг