Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижондаги «Digital City»да йирик лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди

Андижондаги «Digital City»да йирик лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Андижон шаҳрида жойлашган «Рақамли шаҳар»да йирик лойиҳалар тақдимоти ташкил этилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ташкил этилган лойиҳалар тақдимотида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва АКТ вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашевлар иштирок этди.

Тақдимотда «Monterra» платформаси орқали сунъий йўлдош маълумотларини Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасига жорий этиш ҳамда «Хонобод-ТУР», «Маҳалла», «Шифохона», «Меҳнат» ва «Томорқа» ягона ахборот тизимлари лойиҳалари намойиш этилди.

Вилоят раҳбари ва вазир ўринбосари томонидан кўриб чиқилган лойиҳалар юзасидан қўшимча таклифлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг