Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ал-Хоразмий мактаби EPAM компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Ал-Хоразмий мактаби EPAM компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

8 июль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактабда яна бир янги ташаббусга қўл урилди.

Мактабнинг янгиликларни, замонавий ёндашувларни қўллаб-қувватловчи раҳбарияти ҳамда ўқитувчилари бу гал машҳур EPAM Systems компанияси билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди.

EPAM Systems — дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва IT-соҳасида консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича дунёдаги энг йирик корхоналардан бири. Мазкур компания бугунги кунга қадар 30 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритмоқда. У МДҲ давлатлари, жумладан, Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистонда ҳам ўз ваколатхоналарини очган. Шунингдек, EPAM Systems Беларусь юқори технологиялари паркининг резиденти сифатида рўйхатдан ўтган.

Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги AKTга ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари учун EPAM компанияси мутахассислари томонидан тренинглар ўтказиш ҳамда Ўзбекистондаги IT соҳаси вакиллари орасидан юқори малакали, етук мураббийлар ҳамда менторларни ҳамкорликда тайёрлашдир. Тренингдан веб дастурлар борасидаги маърузалар, амалий топшириқлар ва уларни бажариш назорати ҳам ўрин олади.

Умид қиламизки, ушбу мақсадли алоқалар яқин келажакда ўз натижасини кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг