Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги Мисрдаги халқаро конференцияда қатнашмоқда

АКТ вазирлиги Мисрдаги халқаро конференцияда қатнашмоқда

Фото: «MITC.UZ»

Шарм-аш-Шайх (Миср) шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ)нинг 2019 йилдаги Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияси (БРК-19) бўлиб ўтяпти. Ушбу анжуманда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этмоқда.

Ҳар уч-тўрт йилда бир марта ўтказиладиган Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияси ХЭИ Радиоалоқа регламентини, радиочастота спектри ва сунъий йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солувчи халқаро шартномани қайта кўриб чиқишга ваколатли. БРК-19 натижалари чекланган орбитал-частота ресурсларидан фойдаланишни охирги фойдаланувчилар манфаати учун бошқаришни яхшилайди, тартибга солиш органлари ва умуман бутун дунё бўйлаб радиоалоқа учун таъсир кўрсатади.

БРК-19да рақамли иқтисодиётда муҳим роль ўйнайдиган ва телекоммуникация ва АКТ соҳасига катта таъсир кўрсатадиган энг замонавий технологик янгиликларга бўлган талаблар кўриб чиқилади.

Халқаро ташкилотлар, ускуналар ишлаб чиқарувчилар, тармоқ операторлари ва тармоқ форумларини ифодаловчи ХЭИга аъзо 193 давлатдан 3500 нафардан ортиқ иштирокчи, шунингдек, ХЭИ радиоалоқа секторининг 267 нафар аъзоси иштирок этмоқда.

БРК-19 иши давомида ХЭИ Радиоалоқа секторининг сўнгги тўрт йил давомида ўтказилган тадқиқот натижаларини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш, шунингдек, ХЭИ ва минтақавий ташкилотларнинг (БРК-19) кун тартиби масалалари бўйича улушлари (таклифлари) асосида 30 дан ортиқ масалалар бўйича қарорлар қабул қилинади.

Фото: «MITC.UZ»

БРК-19 иши 22 ноябргача давом этади. Ушбу конференция доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовнинг бир қатор учрашувлари белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг