Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазирлиги «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмасида қатнашмоқда (фото)

АКТ вазирлиги «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмасида қатнашмоқда (фото)

Фото: Сергей Наследов

Бугун Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида халқаро «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмаси очилди. Кўргазма 25 октябргача давом этади.

Фото: Сергей Наследов
Фото: Сергей Наследов

«Ўзэкспомарказ»нинг 3-павильонида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг улкан стенди жойлашган. Стенддан «Ўзбектелеком» АК, «UNICON.UZ» ДУК, «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК, «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖларнинг экспозициялари намойиш этилмоқда.

Фото: Сергей Наследов

Кўргазмада «Ўзбектелеком» АК ўз ишлаб чиқариш корхоналари — «Telecom Devices Pro»  МЧЖ ва «Telecom Innovations» МЧЖ ҚК маҳсулотларини тақдим этмоқда.

Фото: Сергей Наследов

«Telecom Devices Pro» МЧЖ 2012 йили «Навоий» эркин иқтисодий ҳудудида ташкил этилган. Корхонанинг асосий фаолияти CDMA-450 стандартидаги мобил ва стационар телефонлар, планшетлар ишлаб чиқаришдан иборат. «Telecom Devices Pro» МЧЖ Марказий Осиёда CDMA-450 қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ягона корхона ҳисобланади.

Фото: Сергей Наследов

«Telecom Innovations» ҚК ҳам «Навоий» эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган бўлиб, кўргазмада ADSL-модемлар, DSLAM-ускуналар, оптик концентраторлар, рақамли телевидение «set-top-box» приёмниклари ва абонентлар ҳамда «Ўзбектелеком» АК АТСлари учун оператор ва абонент ускуналарини намойиш этмоқда.

«Made in Uzbekistan» кўргазмаси маҳаллий корхоналарнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотларини намойиш этиш, хорижий ҳамкорлар билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатиш, 2020 йил учун барқарор экспорт шартномалари портфелини шакллантириш каби мақсадларга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг