Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

AКТ вазири “Telecom innovations” МЧЖ корхонасининг замонавий маҳсулотлари билан танишди

AКТ вазири “Telecom innovations” МЧЖ корхонасининг замонавий маҳсулотлари билан танишди

Фото: «mitc.uz»

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов Навоий вилоятида жойлашган “Telecom innovations” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишди.

“Telecom innovations” МЧЖ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси бўлиб, 2010 йилда Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасида ташкил этилган. Завод йилига 120 минг та телекоммуникацион ускуналарни ишлаб чиқара олади. Маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражаси эса 80 фоизгача етказилган. Ҳозирда заводда 85 киши фаолият кўрсатади. Ишчи ходимларнинг 55 фоизи касб-хунар коллежлари битирувчиларини ташкил этади.

Ҳозирги кунда корхонада моноблок компьютерлар, смартфонлар, роутерлар, айниқса, аҳоли эҳтиёжига кўра электр жиҳозлари, сплитерлар, лед-панеллар, роутерлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бу эса, келажакда нафақат маҳаллий бозорнинг эҳтиёжларини қондиришга, бундан ташқари экспорт қилинадиган маҳсулотлар сонини янада кўпайишига хизмат қилади.

Соҳа раҳбари корхона мутахассислари билан ишлаб чиқариш жараёнларини кенгайтириш, тайёрланаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, уларни маҳаллий ҳамда ташқи бозорга чиқариш юзасидан суҳбатлашди. Шу билан бирга, корхонада меҳнат қилаётган ёш ходимлар ва уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг