Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазири Россия компанияси вакиллари билан учрашди

АКТ вазири Россия компанияси вакиллари билан учрашди

Жорий йил 19 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «OMKONTROL» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов иштирок этди.

Йиғилиш чоғида ахборот технологиялари, телекоммуникацияларни ривожлантириш ҳамда энг янги технологияларни жорий этиш масалалари ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлар режаси бўйича фикр алмашилди.

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун: «OMKONTROL» — Россия бозоридаги йирик инфратузилма ва ижтимоий обектларни бошқариш бўйича етакчи компаниялардан бири. Компания томонидан қатор хизматлар кўрсатилади, жумладан махсус дастурий маҳсулотларни жорий этиш ва техник ёрдам тақдим этишдан бошлаб объектларга муҳандислик хизмат кўрсатиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг