Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири Навоийда: тизимли ўрганиш давом этмоқда

АКТ вазири Навоийда: тизимли ўрганиш давом этмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ҳудудларда АКТни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларни тизимли равишда ўрганишни давом эттирмоқда.

Бугун, 11 март куни АКТ вазири телекоммуникация инфратузилмалари, почта соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида Навоий вилоятининг Хатирчи туманида бўлди. Учрашувлар давомида соҳа корхоналари даромадини ошириш, янги хизматларни йўлга қўйиш, тармоқда фаолият юритаётган ходимларнинг турмуш даражасини яхшилаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш масалалари таҳлил қилинди.

Фото: «Xabar.uz»

Шуҳрат Содиқов қишлоқ ҳудудларида аҳолига замонавий телекоммуникация ва почта хизматларини кўрсатиш бўйича ишларни жадаллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш лозимлигини таъкидлади. Чунки ҳудудларда интернет ва бошқа АТ-хизматларга талаб кундан-кунга ошиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, АКТ вазири бунга қадар Фарғона, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Наманган вилоятларида бўлиб, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳолатини ўрганганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг