Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири мактабга китоблар туҳфа қилди. Бу ерда Рақамли технологиялар маркази ҳам очилади

АКТ вазири мактабга китоблар туҳфа қилди. Бу ерда Рақамли технологиялар маркази ҳам очилади

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг жорий қилиш масалалари муҳокама қилинганди.

Ушбу ташаббуслардан бирининг ижроси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига юкланиб, унга кўра, илғор халқаро тажрибалар асосида барча шаҳар ва туманлар марказларида Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этиш топшириғи берилганди.

Мазкур топшириқларни бажариш бўйича Наманган ва Сирдарёда «Рақамли технологиялар маркази» ташкил этилди. Бу каби марказларни 2020 йилга қадар босқичма-босқич республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида очиш белгиланган.

Ўша кунги йиғилишда давлатимиз раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталиб, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», деб таъкидлаганди.

Мазкур ташаббус асосида шу кунларда турли соҳа раҳбарлари томонидан мактабларга китоблар ҳадя қилинмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ҳам Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманидаги ўзи таҳсил олган 3-ўрта мактабга борди. Вазир ушбу мактабга ўз шахсий кутубхонасидан китоблар туҳфа қилди.

Шунингдек, вазир мактабнинг информатика синфини мукаммал таъмирлаш ва уни компьютерлар билан жиҳозлаш ташаббусини илгари сурди. Қолаверса, шу ернинг ўзида ёшларни бўш вақтларини самарали ташкил этиш ва дастурлаш сабоқларини ўргатиш учун Рақамли технологиялар маркази фаолиятини йўлга қўйиш белгилаб олинди.

Фото: «Xabar.uz»

Айни вақтда компьютерлар тўплами мактабга етказилган. Таълим даргоҳига оптик толали алоқа линияси тортилиб, компьютер синфлари юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиши таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг