Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абитуриентлар тест ўтказиладиган кун ва жойни интернет орқали билишлари мумкин

Абитуриентлар тест ўтказиладиган кун ва жойни интернет орқали билишлари мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Олий таълим муассасаларига тест синовлари бошланишига саноқли кунлар қолди. Жорий йилда синовлар янгича тартибда ва жойларда ўтказилади. Бу эса кўплаб абитуриентларни чалғитиши табиий.

Турли тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида давлат тест марказининг dtm.uz сайтида testday.dtm.uz платформаси яратилган. Ушбу платформа орқали олий таълим муассасасига ҳужжат топширган ҳар бир абитуриент ўзининг шахсий паспорт маълумотларини киритиш орқали ўзи ҳужжат топширган ихтисослик бўйича қайси куни, қай жойда ва қайси вақт тест синовлари бўлиб ўтишини билиб олиши мумкин.

Марказ мутахассисининг таъкидлашича, ушбу амалиётни 25 июлдан бошлаб амалда қўллаш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг