Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

9 март куни навбатдаги 60 та сунъий йўлдош учирилади

9 март куни навбатдаги 60 та сунъий йўлдош учирилади

Фото: «Spaceflight Now»

9 март куни компания 60 та мини-сунъий йўлдошни учиради — бу сунъий йўлдош гуруҳларининг орбитага 21-чи чиқарилиши бўлади.

SpaceX компанияси Falcon 9 оғир ракета ташувчисини орбитага яна 60 та Starlink мини йўлдошлари билан чиқаради. Бу ҳақда 7 март куни «Spaceflight Now» хабар берди.

Хабарга кўра, сунъий йўлдошлар 9 март куни AҚШнинг Шарқий соҳили вақти билан соат 21:55 да Флорида штати Кеннеди номли космик марказининг 40-учириш комплексидан учирилади.

Бу 2019 йил май ойида Starlink лойиҳаси доирасида бошланган Интернет сунъий йўлдошлари гуруҳининг орбитага 21-чиқарилиши бўлади. Олдинги партия 4 март куни чиқарилганди.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Starship SN10 ракетасининг прототипи қўнишидан бир неча дақиқа ўтгач портлагани ҳақида хабар бергандик

Кейинроқ компания раҳбарияти прототипнинг портлашига унинг тез фурсатларда йиғилгани сабаб бўлгани ҳақида айтиб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг