Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2019 йил бу соҳа учун муваффақиятсиз бўлди

2019 йил бу соҳа учун муваффақиятсиз бўлди

Фото: «diarionoticiasweb.com»

2019 йилда саноатнинг турли соҳаларида ишлатиладиган роботлаштирилган тизимлар сони ўтган йилгига нисбатан камайди. Бу ҳақда Халқаро робототехника федерацияси (IFR) маълумотида қайд этилди.

IFR ҳисоб-китобларига кўра, 2018 йилда саноат роботлари парки қарийб 422 мингни ташкил этганди. 2019 йилда ишлатилган роботлаштирилган тизимлар сони эса 421 мингга камайди.

Етти йил ичида биринчи марта кузатилган саноат роботлари паркининг қисқариши AҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларининг кескинлашуви билан боғлиқ. Aйнан Хитой саноат робототехника воситаларининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади, аммо AҚШнинг босими туфайли баъзи компаниялар ўзларининг ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Хитойдан ташқарига олиб чиқишга мажбур бўлдилар. Шундай бўлса-да, саноат роботлари ишлаб чиқарувчилари 2020 йилда ўсиш кузатилишидан умид қилмоқдалар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг