Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

16 ёшли Доминик ахборот хавфсизлиги танловида 15 млн.ни қўлга киритди (фото)

16 ёшли Доминик ахборот хавфсизлиги танловида 15 млн.ни қўлга киритди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда 4-7 январь кунлари CTF.uz (Capture The Flag)  — компьютерда ахборот хавфсизлиги очиқ турдаги танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

CTF.uz — «Компьютерда ахборот хавфсизлиги очиқ турдаги танлови»нинг биринчи босқичида республикамизнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида саралаш турлари ташкил этилиб, маҳорат дарслари ўтказилди.

«Компьютерда ахборот хавфсизлиги очиқ турдаги танлови» якуний босқичи Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилди.

Ёш дастурчилар танловда ахборот хавфсизлиги бўйича берилган шифрлаш, кириптографик топшириқларни ечишди. Топшириқлар ахборот хавфсизлиги мутахассислари томонидан тузилган бўлиб, ёш дастурчилар исталган дастурлаш тиллари ёрдамида унга ечим топишлари мумкин бўлди.

Бугун, 9 январь куни мазкур танловнинг тақдирлаш маросими ўтказилди. Шундай қилиб,танловда учинчи ўрин Марат Валидовга, иккинчи ўрин Анвар Қаюмовга насиб қилди. Биринчи ўринга эса 16 ёшли Доминик Галиев сазовор бўлди. Ғолибларга махсус диплом ва эсдалик совғаларини Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Баҳром Олматов, Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бобохўжаев, «Ўзбектелеком» АК бош директори Назиржон Ҳасановлар топширишди. Шунингдек, биринчи ўрин соҳибига 15 млн., иккинчи ўрин эгасига 10 млн., учинчи ўрин ғолибига эса 5 млн. сўм мукофот пуллари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, танлов Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан, «Ўзбектелеком» АК ҳомийлигида ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг