Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1-синфга қабул: Тошкентда онлайн навбат тизими орқали бир кунда 2000дан зиёд ариза қабул қилинди

1-синфга қабул: Тошкентда онлайн навбат тизими орқали бир кунда 2000дан зиёд ариза қабул қилинди

Фото: Xabar.uz

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 6 июлидан бошлаб 2020-2021 ўқув йилига қабулнинг электрон навбат тизими яратилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Фақат Тошкент шаҳрида синовдан ўтаётган ушбу тизим орқали ҳозиргача 2386 та ариза қабул қилинди.

Мазкур тизим пандемия шароитида болани мактабга қабул қилиш жараёнида дуч келадиган навбатда тўпланиб туриш ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида яратилган.

Эслатиб ўтамиз, 1-синф қабулига навбатга туриш www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали онлайн навбат асосида амалга оширилади. Тизим муваффақиятли синовдан ўтса кейинги ўқув йилларидан бошлаб Республикамизнинг бошқа ҳудудларида жорий этилади.

Жорий ўқув йилида республика бўйича жами 650 116 нафар бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг