Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ZiyoNET — фарзандларимиз келажаги учун сармоя киритамиз!

ZiyoNET — фарзандларимиз келажаги учун сармоя киритамиз!

Фото: «Uztelecom.uz»

Ҳар биримиз фарзандларимизнинг ёрқин келажаги ҳақида орзу қиламиз. Янада самарали сармоя — бу фарзанд таълими учун ажратилган сармоядир. Айнан ота-оналар келажак авлодларимизнинг асосий сармоядорлари ҳисобланадилар. «Ўзбектелеком» АК ота-оналар ва уларнинг фарзандларига ZiyoNET.UZ таълим порталидан тез-тез фойдаланиб туришларини тавсия этади. Бугунги кунда таълим ва ривожланиш учун порталда 6000 га яқин фойдали сайтлар мавжуд.

«Ўзбектелеком» АК «UZMOBILE» уяли алоқа абонентларига ZiyoNETнинг мавжуд хизматини — ёшлар ва ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал савиясини оширувчи ўқув ва билим манбаларига тўғридан-тўғри уланишни ташкил этишни таклиф қилади. 

Статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган ёшлар республика аҳолисининг 60 фоизидан зиёдни ташкил этади. Ўзбекистонда замонавий ёшларнинг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши масаласи давлат сиёсати даражасигача кўтарилган.

ZiyoNET ахборот таълим тармоғи портали ёшлар, ўқитувчилар, шунингдек бошқа қизиқувчи шахслар учун барча зарур маълумотларни ўзида мужассам этган ҳамда қизиқиш уйғотган зарур маълумотларга эга бўлиш, ахборот технологиялари соҳасида замонавий кўникмаларга мурожаат қилиш, мулоқот қилиш ва тажриба алмашиш учун зарур бўлган қулай воситалар тўпламидир.

Интернетнинг яхши томонларини ва улар билан боғлиқ хавфларни тушунадиган аксарият ота-оналар «қора рўйхат»га киритилган маълум манбаларга киришни чекловчи турли «ота-оналар назорати» тизимларидан фойдаланадилар. Бироқ бу услуб ҳар доим ҳам ўзини оқламаган — биринчидан, бир кун ичида интернет тармоғида бир неча минглаб зарарли сайтлар пайдо бўлади ва тизим ушбу манбаларни ҳам қамраб олишига кафолат йўқ. Иккинчидан, замонавий болалар технология билан ишлаш нуқтаи назаридан ота-оналарига нисбатан анча ривожланган бўлиб, ўрнатилган чекловларга барҳам беришлари ҳам мумкин.

ZiyoNET тармоғининг «оқ рўйхати» вазифасини ўтайдиган Ахборот манбалари Ягона реестри бугунги кунда Интернет тармоғининг миллий ҳамда хорижий сегментларининг илмий-таълим, маънавий-маърифий ва бошқа билим манбаларини ўз ичига олган 6000 га яқин сайтларни ўзида мужассам этган.

ZiyoNET — келажаги учун сармоя киритамиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг