Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юридик университетга янги ректор тайинланди

Юридик университетга янги ректор тайинланди

Фото:«Xabar.uz»

Олий Мажлиc Қонунчилик палатаси депутати Раҳимжон Ҳакимов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди. Бу  «Халқ сўзи» нашри хабар берди.

Шу кунгача Ҳакимов депутатлик билан бирга Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори сифатида ишлаб келаётганди.

Университетнинг аввалги ректори Есемурат Канязов ишдан олиниб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Маълумот учун, Тошкент давлат юридик университет ректори айни пайтда адлия вазири ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг