Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЮНЕСКО Ўзбекистонда янги кафедралар очмоқда

ЮНЕСКО Ўзбекистонда янги кафедралар очмоқда

Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасаларида «Дунё динларини қиёслама тадқиқ этиш», «Сув дипломатияси, сув ресурсларини бошқариш ва атроф-муҳит муҳофазаси», «Маданият туризми» каби кафедралар очилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азуле билан Самарқандда ўтган учрашувда айтилган.

Учрашувда маданият, таълим ва фан, гендер сиёсат йўналишларида ҳамда экология, жумладан, Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш йўналишида амалий ҳамкорлик имкониятлари ҳам кўриб чиқилган.

ЮНЕСКО Ўзбекистонда «Шарқ тароналари», бахшичилик санъати, ҳунармандчилик фестиваллари, Мақом санъати анжумани каби қатор йирик халқаро тадбирларни ўтказишда кўмак бериб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг