Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна ҳужжат топшириш ҳақида. Бу йил абитуриентлар сони қанча?

Яна ҳужжат топшириш ҳақида. Бу йил абитуриентлар сони қанча?

Фото: «Nuz.uz»

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати томонидан жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар билан боғлиқ статистик маълумот берилди. Унга кўра, 2019 йил 12 июль ҳолатига республика миқёсида жами 800 442 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилди. Шундан:

– кундузги таълимга - 591 872 нафар;
– кечки таълимга – 8943 нафар;
– сиртқи таълимга – 199 627 нафар.

Қуйидаги ОТМларда энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган:

1. Самарқанд давлат университети - 54 942 нафар
2. Андижон давлат университети - 35 232 нафар
3. Қарши давлат университети - 34 124 нафар
4. Урганч давлат университети - 30 746 нафар
5. Термиз давлат университети - 29 494 нафар

Энг кам абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар асосан филиаллар ҳиссасига тўғри келади:

1. ТКТИ Шаҳрисабз филиали – 181 нафар;
2. НавДКИ Нукус филиали – 206 нафар;
3. Миллий рақс ва хореография олий мактаби – 243 нафар;
4. ЎзДЖТСУ Нукус филиали – 251 нафар;
5. СамВМИ Нукус филиали – 294 нафар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ОТМларга ҳужжат топширишда бир қатор муаммолар юзага келмоқда. Юзага келаётган узундан-узоқ навбатларда турган ёшлар орасида ҳатто ҳушдан кетиш ҳолатлари учраган. Навоий вилоятида эса абитуриентлар ҳужжат топшириш учун панжарани қулатиб ичкарига ёпирилгани ҳам хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг