Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказ ходимларининг маоши 200 фоизгача ошади

Марказ ходимларининг маоши 200 фоизгача ошади

Фото: «Xabar.uz»

«Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида» Президент Фармони (ПФ-5789-сон, 27.08.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида таълим технологиялари кафедралари ташкил этилади;
  • мазкур марказларида дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгиланади;
  • машғулотлар ўтказиш учун жалб қилинган мутахассислар соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантирилади;
  • пенсия ёшидаги, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар мазкур курсларда масофавий шаклда таълим олиши мумкин;
  • марказ ходимлари маошларига 200 фоизгача устама ҳақ тўланади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг