Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижий дипломларни нострификация қилиш янада осонлашади

Хорижий дипломларни нострификация қилиш янада осонлашади

«Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Қарор матни «ЎзА»да эълон қилинди.

Унга кўра, 2019 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги шахсларнинг хорижий давлатларда берилган дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади ва нострификация қилинади:

  • Ўзбекистон ҳудудида алоҳида бўлинмалари (филиаллари) ва қўшма таълим муассасалари фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаларида таълим олган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг;
  • Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities рейтингида TOP-1000 таликка кирган хорижий ОТМларда таълим олганларнинг (илгари TOP-500 эди);
  • тасарруфида ОТМлари бўлган Ўзбекистон вазирлик ва идораларининг йўлланмалари асосида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган фуқароларнинг;
  • 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқароларнинг;
  • Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг (European Association for Quality Assurance in Higher Education) тўлақонли аъзолари - ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган фуқароларнинг, айрим истиснолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
  • АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Сингапур, Жанубий Корея, Япония давлатларининг ушбу давлатлар ваколатли ташкилотлари томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган фуқароларнинг, айрим истиснолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
  • хорижий ОТМларда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун Ўзбекистоннинг вазирлик ва идоралари томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан таълим олган фуқароларнинг;
  • Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Дипломни нострификация қилиш тўғрисидаги аризалар фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг