Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтди

Халқ таълими вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг янги биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етгунга қадар вақтинчалик Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тошкент ҳудудий марказига кўчди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Халқ таълими вазирлигининг вақтинчалик биноси Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси, 14-уйда жойлашган. (Мўлжал – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки Яккасарой ФХДЁ).

Кўчиш муносабати билан Халқ таълими вазирлигининг телефон рақамлари вақтинчалик фаолият юритмайди.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тошкент ҳудудий маркази ёзги таътил вақти давомида Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси 9-уйда вақтинчалик жойлашади.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тошкент ҳудудий марказининг июнь ойида режалаштирилган дарслари Тошкент шаҳридаги бир неча мактабларда бўлиб ўтади. Таътил туфайли июль ва август ойларида дарслар бўлмайди.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг