Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазири: «Китоб ўқиш керак бўлмаганида, «Amazon»да 40 миллион турдаги китоблар бўлармиди?»

Халқ таълими вазири: «Китоб ўқиш керак бўлмаганида, «Amazon»да 40 миллион турдаги китоблар бўлармиди?»

Фото:«Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда вазир давлатимиз раҳбарининг 5 та ташаббусидан бири–китобхонлик ва ёшлар мутолааси тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

– Ҳозир ҳамма халқ таълими тизими бўйича эксперт, – деди вазир. – Шулардан айримлари китобларни биратўла йўқ қилиб, ҳар битта ўқувчининг қўлига планшет бериш ва дарсни ҳам тўлиқ электрон шаклда ўтишни маслаҳат қилишган. Аммо мен бунга ҳамиша қарши бўлганман. Китоб ҳеч қачон йўқолмайди. Тараққиёт минг кучаймасин, китоб ўқиш ҳам ҳеч қачон йўқ бўлмайди. Агар бундай бўлганида эди, ҳозирги кунда АҚШдаги машҳур Amazon порталида 40 миллион турдаги (сонини тасаввур қилаверинг энди) китоб жойлаштирилмаган бўлар эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг