Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ветеринарларни тайёрлайдиган янги ОТМ филиали иш бошлайди

Ветеринарларни тайёрлайдиган янги ОТМ филиали иш бошлайди

Фото:«ЎзА»

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори  қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали институтнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Филиалда қуйидаги бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади:

 - Зооинженерия;

-  Ветеринария медицинаси;

 - Ветеринария-санитария экспертизаси;

-  Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари.

Филиалда ўқув жараёни 2020-2021 ўқув йилидан бошланади ва қабул қилинадиган талабалар сони республика ОТМларига қабул қилиш параметрларидан келиб чиқиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Филиал Президентнинг 2019 йил 28 мартдаги ПҚ–4254-сонли қарорига асосан ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг