Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Урганчлик талаба-шифокорлар халқаро Олимпиадада ғолиб чиқди

Урганчлик талаба-шифокорлар халқаро Олимпиадада ғолиб чиқди

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали талабалари Россияда ўтказилган Халқаро олимпиадада муваффақият қозонишди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтган.

2019 йилнинг 11-12 апрель кунлари Астрахан давлат тиббиёт университетида «Шошилинч ҳолатларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш» бўйича ўтказилган Халқаро олимпиадада Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабаларидан иборат жамоа фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Халқаро олимпиада 4 босқичда: юрак ва ўпка реанимацияси, трахея интубацияси, лапораскопик жарроҳликнинг амалий кўникмалари ва шошилинч ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам шартларида ўтказилди.

Филиал доцентлари З. Джуманиязова ва В. Раҳмановалар раҳбарлигида талабалар Анварбек Исмоилов, Адҳамбек Асқаров, Музаффар Исмоилов, Андрей Ким ҳамда Руслан Джумабаевлар олимпиадада тенгсиз деб топилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг