Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистонда мактаб формаси ва ўқув қуроллари уч ойда бўлиб тўлаш шарти билан фоизсиз сотилмоқда

Туркманистонда мактаб формаси ва ўқув қуроллари уч ойда бўлиб тўлаш шарти билан фоизсиз сотилмоқда

Фото: «Caspianbarrel.org»

Туркманистонда янги ўқув йили арафасида мактаб бозорлари иш бошлади. Аммо харидор деярли йўқ — чунки аҳоли харид қобилияти пасайишдан тўхтамаяпти, деб ёзмоқда «Хроника Туркменистана».

Молига куйиб қолишни истамаган аксарият пойтахт дўконлари янги акция ўйлаб топишди — мактаб товарлари мижозларга уч ой муддатда бўлиб тўлаш шарти билан фоизсиз таклиф этилмоқда.

Уч ойлик имтиёз билан мактаб формаси ва ўқув қуролларини сотиб олишга хоҳиши борлар иш жойидан қанча маош олиши ҳақида маълумотнома олиб келишлари шарт.

Бу ерда битта чеклов бор: харид суммаси мижознинг ойлик иш ҳақидан ошиб кетмаслиги керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг