Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги «элитний» мактабларга пуллик қабул бекор қилинди

Тошкентдаги «элитний» мактабларга пуллик қабул бекор қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги қарори билан тасдиқланган «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти» кенг жамоатчиликни эътирозлари ва муҳокамасига сабаб бўлган эди.

Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳридаги 81 та мактабга қўшимча пуллик қабул бўлмаслиги юзасидан баёнот билан чиқди. 

«Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 81 та умумтаълим муассасасида ҳозирги кунда ўқувчилар сони сиғимига нисбатан 2-3 баробар ортиб кетганлиги, санитар-гигиеник меъёрларга мос келмаслиги, ўқувчилар 2-3 сменада таълим олишлари, синфларда ўқувчилар сони 45-50 нафарга етиб келганлиги боис, ушбу мактабларда ўқувчиларни қабул қилиш бўйича регламент ишлаб чиқилган эди. Мазкур мактаблар Тошкент шаҳридаги барча мактаб ёшига етган ўқувчиларни қамраб олиш имкониятига эга эмас. Ушбу мактабларда қўшимча квота уларнинг қабул қилиш имкониятидан келиб чиқиб белгиланади, барча мактабларда ҳам қўшимча квота белгиланмаслиги мумкин. Чунки 81 та умумтаълим муассасаларининг аксариятида мактаб қуввати микроҳудудидаги мактаб ёшига етган болаларни қабул қилишга етади. Уларда қўшимча квота учун имконияти (мактаб сиғими) мавжуд бўлмаслиги мумкин» дейилади унда.

Лойиҳада қўшимча квота асосида пуллик қабул бекор қилинмоқда. Кўплаб ота-оналар Давлат хизматлари марказига қўшимча квота асосида қабул қилиш масаласида мурожаатлар қилмоқда.

Хабарларга кўра, айни кунларда Давлат хизматлари марказида 70 % дан ортиқ ота-оналар пуллик қабул бўйича навбатга туришаётганлиги ва марказ ходимларидан пуллик қабул қилишни талаб қилишмоқда.

Вазирлик ота-оналарни яна бир бор расман қўшимча квота пуллик асосида амалга оширилмаслиги ҳақида маълум қилади. Халқ таълими вазирлиги аҳолидан Давлат хизматлари марказига қўшимча квота пуллик қабул учун навбатга турмасликларини, ўзларининг бириктирилган микроҳудуддаги мактабларга ёки давлат хизматлари орқали қабул жараёнлари амалга оширилмайдиган Тошкент шаҳридаги бошқа 228 та мактабларнинг бирига жойлаштиришни тавсия этган.

Бугунги кунда Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинмайдиган Тошкент шаҳрида 228 та мактабда қабул жараёнлари давом этаётганлигини, уларга 36473 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган ва бугунги кунга қадар 12 469 нафар ўқувчи ўрни мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг