Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда яна бир халқаро университет филиали очилади

Тошкентда яна бир халқаро университет филиали очилади

Фото: «Tech-Wonders.com»

Ҳиндистондаги «Amity University» хусусий университети ректори Атул Чаухан бошчилигидаги делегация 17-19 ноябрь кунлари ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Ташриф доирасида мамлакатимизда «Amity University» университети филиалини ташкил этиш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа ҳамда Вестминстер университетларида бўлиб, мазкур олий таълим даргоҳларида яратилган шароит, юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш борасидаги интилишларнинг ижобий самаралари билан яқиндан танишади.

Ҳиндистон делегацияси аъзолари, шунингдек, 19 ноябрь куни пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестициявий форумда ҳам иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг