Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда вақтинча прописка билан яшаётганлар фарзандини қайси мактабга беради?

Тошкентда вақтинча прописка билан яшаётганлар фарзандини қайси мактабга беради?

Фото:«Xabar.uz»

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ОАВ вакиллари билан бўлган учрашувда Тошкент шаҳрида вақтинча прописка билан яшаётганларнинг фарзандлари ёки Тошкент вилоятидан қатнаб ўқиётганлар қайси мактабда ўқиши ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди. Бу ҳақда тадбирда қатнашаётган «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда. 

— Тошкент шаҳридаги 301 та мактабдан фақат 81 тасида микроҳудуддан ташқарида яшайдиганлар 1-синфга киришда қўшимча тўлов жорий этилиши кўзланган. Чунки бу мактабларда ўқувчилар сони меъёрдан ошиб кетган. Бошқа мактаблар учун бундай қоида йўқ.

Вақтинча прописка билан яшаётганлар ёки вилоятдан қатнаб ўқийдиганлар бўлса, бемалол қолган 220 та мактабга жойлашиб, ўқиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг