Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Пучон университети ва ТАТКҲК қўшма факультетига қабул бошланди

Тошкентда Пучон университети ва ТАТКҲК қўшма факультетига қабул бошланди

15 январь кунидан Пучон Университети (Жанубий Корея) ва Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг қўшма лойиҳаси бўлган «Бошқарув қурилмаларини ишлаб чиқиш ва уларга хизмат кўрсатиш» факультетига қабул жараёни бошланди.

Ахборот технологиялари коллежи директори Дмитрий Лининг маълум қилишича, дизайни ва жиҳозланиши бўйича янги факультет аудиториялари ва лабораториялари Пучон Университетида қабул қилинган стандартларга мос келади. Таълим юқорида айтиб ўтилган университетнинг педагогик технологияларига яқин равишда олиб борилади, иккинчи босқичда эса талабалар Пучон Университетининг айрим профессорлари билан танишадилар.

Ўқув режаси Пучон Университети томонидан тақдим этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг стандартларига мослаштирилган. Дастурда корейс тилини кучайтирилган равишда (бошидан бошлаб) ўрганиш назарда тутилган бўлиб, талаба икки йил ичида TOPIK нинг 3-даражасига тайёр бўлади.

Ўқиш муддати

Ўқишнинг 1 ва 2-босқичлари Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтади. Ўқиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. ТАТКҲКда ўқиш муваффақиятли тамомланганидан сўнг, битирувчига маҳаллий намунадаги диплом берилади.

2-босқични тамомлагандан сўнг, корейс тили бўйича 3-даражани олган (TOPIK) ҳамда махсус фанлардан аъло ва яхши баҳо олган ТАТКҲК талабалари Пучон Университети 3-босқичи бакалавр йўналишига имтиҳонсиз олинади. 4-босқич битирувчи талабаларга Жанубий Корея Республикасида ўқиш йўналиши бўйича бакалавр дипломи берилади.

Ўқиш қиймати

ТАТКҲКда ўқишнинг бир йиллик тўлови Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шартнома тузилган санадаги курси бўйича сўмда тўланади ва умумий қиймати 2000 АҚШ долларини ташкил этади.

Ўқишга киришни хоҳловчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

1. Ўрта маълумот тўғрисида дипломнинг асл нусхаси.

2. 086 шаклдаги тиббий маълумотнома.

3. Рўйхатдан ўтган жой (прописка) кўрсатилган ҳолда паспорт нусхаси.

4. Ариза.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2019 йилнинг 15 февралига қадар давом этади, ўқув курси 2019 йилнинг март ойида бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг