Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент давлат юридик университети ректори ишдан олинди

Тошкент давлат юридик университети ректори ишдан олинди

Фото: «tsul.uz»

Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқейини ошириш юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда ва йиғилиш давомида давлат раҳбари Есемурат Каньязов ишдан олинганини маълум қилди.

Маълумот учун, Есемурат Каньязов 2005-2011 йилларда – Адлия вазири ўринбосари, 2011 йилнинг июнидан Адлия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, 2013 йилда Тошкент давлат юридик университетига ректор этиб тайинлангач вазир ўринбосари лавозимидан кетганди. Аммо у 2017 йилнинг апрелида яна Адлия вазири ўринбосари лавозимини эгаллаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг