Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тест синовларининг иккинчи кунида 486 нафар абитуриент имтиҳондан четлатилди

Тест синовларининг иккинчи кунида 486 нафар абитуриент имтиҳондан четлатилди

Фото: «Xs.uz»

2 август куни республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг иккинчи санасида 25 та олий таълим муассасаларининг 63 та таълим йўналишида 57 минг 849 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 1219 нафар абитуриент тест синовларига келмади. Бу ҳақида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 486 нафар абитуриент, шундан 251 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун, 235 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг