Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани қаердан олсам бўлади?

Тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани қаердан олсам бўлади?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида брифинг ўтказилди. Унда бир қатор саволларга жавоб қайтарилди.

Давлат тест марказининг сайти орқали рўйхатдан ўтганман. Танлаган таълим йўналишларимни ўзгартирсам бўладими?

— Aбитуриентлар рўйхатдан ўтиш муддати тугагун (20 июл)га қадар доимий яшаш манзилини, тугатган таълим муассасасини, имтиёзларини ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартириши мумкин.

Фуқаролиги йўқ шахслар олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қандай рўйхатдан ўтади?

— Фуқаролиги йўқ шахслар рўйхатдан ўтиш учун ўзига энг яқин бўлган исталган давлат олий таълим муассасасига бориб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ҳарбий ОТМга ҳужжат топширган абитуриентлар ҳарбий бўлмаган ОТМларга ҳам топшириши мумкинми?

Мумкин. Aбитуриентлар олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича рўйхатдан ўтишда тест топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган ҳарбий бўлмаган ОТМларнинг 5 тагача бакалавриат таълим йўналишларини танлашлари мумкин.

IELTS имтиҳони жавоби 20 июлдан кейин чиқса, имтиёзларга IELTS сертификатини қўшса бўладими?

— Aбитуриентлар ўз маълумотларини 20 июлга қадар ўзгартиришлари мумкин. Қабул якунланган (20 июл)дан сўнг маълумотларга ўзгартириш мумкин эмас.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сиртқи таълим шаклига топширганда имтиёзи сақланиб қоладими?

— Сақланиб қолади. Чунки ногиронлиги бўлган шахсларга кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ҳам қўшимча квоталар ажратилган.

Давлат тест марказининг сайти орқали рўйхатдан ўтдим. Тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани қаердан олсам бўлади?

— Aбитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун «Aбитуриент рухсатномаси»ни рўйхатдан ўтиш тўлиқ якунланганидан сўнг, абитур.дтм.уз сайти орқали шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин.

Рухсатномада абитуриентнинг тест топшириш ҳудуди, биноси ва манзили, куни, соати (сменаси), бинога келиш вақти кўрсатилган бўлади.

Менда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун бериладиган тавсиянома мавжуд. Лекин рўйхатдан ўтишда сизда ҳеч қандай имтиёз мавжуд эмас деб чиқмоқда. Нима қилсам бўлади?

«Ногиронлиги бўлган шахслар», «Кўзи ожизлар», «Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси» ёки «Чет тили сертификати»га эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда имтиёзларини ўзлари киритадилар.

Aгар абитуриентда бошқа турдаги имтиёзлар бўлса, бу имтиёзлар тегишли вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар асосида автоматик тўлдирилади.

Рўйхатдан ўтганингизда сизнинг имтиёзингиз мавжуд эмас деб чиқаётган бўлса, сизга тавсиянома берган вазирлик ёки идорага мурожаат қилишингиз керак.

Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентларга сиртқи таълим шакли бўйича қўшимча квота ажратилганми?

— Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентлар учун таълим шакллари бўйича ОТМлар кесимида алоҳида 5 фоизли қўшимча квоталар ажратилган.

Бунда кундузги таълим шакли бўйича жами 5 179 та, шундан давлат гранти асосида 1 175 та, тўлов-контракт асосида 4 004 та, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича тўлов-контракт асосида мос равишда 1 568 та ва 251 та қўшимча квоталар ажратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг