Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термиз шаҳрида замонавий «Айкел» болалар боғчаси очилди (фото)

Термиз шаҳрида замонавий «Айкел» болалар боғчаси очилди (фото)

Сурхондарё вилоятида ҳам муайян ўзгаришлар, янги қиёфалар кашф қилинмоқда. Ана шундай янгиликлардан бири  - Термиз шаҳрида «Айкел» болалар боғчасининг очилишидир. Ер майдони 20 сотихлик замонавий меъёрлар асосида қурилган мазкур боғча 3 қават ва  3 бинодан иборат бўлиб, 150 нафар тарбияланувчига мўлжалланган.

Муассасада болалар учун барча шароитлар мавжуд. Жумладан, спорт  зали, турли хил тўгараклар учун махсус хоналар, логотип, педиатр ҳамда тиббиёт ҳамда  ёз ва қишга мўлжалланган ювиниш хоналари, кутубхоналар бор. Болажонларга инглиз, рус ва корейс тилларини ўргатиш учун иқтидорли педагоглар жалб этилган.

Боғча ҳовлисида ихчамгина сузиш ҳавзаси, машғулот ва мусобақалар учун спорт майдончаси ҳамда ранг-баранг аттракционлар барпо этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг