Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли тилшуноснинг 3 мингдан зиёд китоби университетга берилди

Таниқли тилшуноснинг 3 мингдан зиёд китоби университетга берилди

Фото: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

11 апрель куни атоқли тилшунос олим, профессор Отақўзи Азизовнинг шахсий кутубхона фонди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига совға қилинди. Бу ҳақда университет матбуот  хизмати хабар берди. 

Отақўзи Азизов Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор, Россия Федерацияси Таълим академиясининг чет эл мухбир аъзосидир.

Олим умрини ўзбек тилшунослиги, лексикографияси, рус ва ўзбек тилларининг қиёсий ўрганиш масалаларига бағишлаган, дарсликлар, русча-ўзбекча ва бошқа луғатлар тузган.

Китоблар 3000 дан ортиқ турли тиллардаги бадиий, илмий, оммабоп ва қомусий асарларни ўз ичига олади. 

Университетда олим номи билан аталувчи рус тили ва адабиёти ўқув хонаси ҳам ташкил этилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг