Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Суперконтракт» миқдори маълум қилинди

«Суперконтракт» миқдори маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Олий таълим муассасаларида ўқишга кириш учун балл етмай қолган абитуриентлар учун суперконтракт қиймати маълум қилинди.

Унга кўра, 2019/2020 ўқув йили қабулида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди (рўйхат ушбу ҳаволада).

Бунда, 2019/2020 ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан ҳисобланиши (арзонлаштирилган ҳолда).

Шу билан бирга тўловчиларнинг ўз ҳоҳишига кўра стипендияли тўловлар, яъни, табақалаштирилган тўлов-контракт суммасига (бир ўқув йили учун 4 800 000 сўм) қўшимча тўланиши мумкин. Бундай ҳолатда талаба ҳар ой белгиланган 400 000 сўм стипендия олади.

Табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ойларга бўлиб тўланганда ҳам, ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи жорий йилнинг 1 ноябридан ҳамда иккинчи ярми учун 2020 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши белгиланди.

3-5 хатбошиларида қайд этилган тартиб, тўплаган баллари 56,7 баллдан кам бўлмаган ва асосий қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун белгиланган тартибда тўлов-контракт миқдорларини белгилаш ва тўлаш учун ҳам жорий этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг