Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Xabar.uz колумнисти Республика таълим маркази директори ўринбосари этиб тайинланди

Xabar.uz колумнисти Республика таълим маркази директори ўринбосари этиб тайинланди

Фото: вазирлик ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказига янги директор ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Шуҳрат Сатторов Республика таълим маркази директори ўринбосари лавозимида ўз фаолиятини бошлади.

Шуҳрат Сатторов 2004-2008 йилларда Ўзбекистон жаҳон тиллари университетининг «Халқаро журналистика», 2008-2009 йилларда Пуна университети (Ҳиндистон Республикаси)нинг «Оммавий алоқалар ва журналистика» факультетларида таҳсил олган.

2018-2020 йилларда Жанубий Кореянинг Ёнсей университетида «Давлат, бизнес ва тадбиркорлик» факультетида магистратура йўналишини тамомлаган.

Ш.Сатторов юртдошларимиз орасида долзарб мавзулардаги мақолалари, адабий-бадиий таржималари, «Биз ғалаба қозонамиз» китоби билан яхши танилган.

Республика таълим маркази директори ўринбосари лавозимида Шуҳрат Сатторов дарслик, уларнинг мултимедиа иловалари ва ўқув-методик адабиётларни тайёрлаш ва чоп этишни мувофиқлаштиради.

Қайд этиш лозим, Шуҳрат Сатторов «Xabar.uz» колумнисти сифатида бир қанча мақолалар эълон қилган. Таҳририят жамоаси унинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг