Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов янги жамоасининг ўзига хос жиҳатини айтди

Шерзод Шерматов янги жамоасининг ўзига хос жиҳатини айтди

Фото: «Xabar.uz»

Хабар берганимиздек, бугун Халқ таълими вазирлигида янги вазир Шерзод Шерматов иштирокида пресс-брифинг ўтказилди. Унда «Xabar.uz» мухбирлари ҳам иштирок этди.

Тадбирда Шерзод Шерматов журналистларни ўз ўринбосарлари билан таништирди.

«Халқ таълими вазирлиги, энг биринчи навбатда, халқпарвар вазирлик бўлиши керак. Шунинг учун ҳам бизга оммавий ахборот воситаларининг ёрдами жуда зарур. Президентимиз ҳам алоҳида таъкидлади — Халқ таълими вазирлиги юртимиздаги энг муҳим вазирликлардан бирига айланиши керак. Бунда сизларнинг ёрдамингизга таянамиз.

Алишер Умаров ЮНЕСКОда ишлаган, таълим бўйича катта мутахассис. Отабек Назиров давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Ўзбекистонга келиб ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ватандошларимиздан. У Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқа тизимларда яхши шароитларда ишлаган, энди Ўзбекистон таълимига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Сарвар Бобохўжаев Инҳа университетининг ректори бўлиб ишлаган. Яна бир ўринбосаримиз — Алишер Саъдуллаев.

Жамоамизнинг ўзига хос томони — бешовимиз ҳам инглиз тилида муаммосиз гаплаша оладиган раҳбарлармиз. Ўйлайманки, бу ҳам дунёдаги фойдали тажрибаларни ўрганиш ва жорий этишда қўл келади», — деди Шерматов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг