Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Шаҳарда уйлар кенгайди, лекин одамларнинг бағри торайди» — Абдуқодир Тошқулов

«Шаҳарда уйлар кенгайди, лекин одамларнинг бағри торайди» — Абдуқодир Тошқулов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ижара масаласида яратилган имкониятлар ва бугунги ҳолат ҳақида ҳам изоҳ берди.

«Илгари хонадон эгалари солиқчилар билан шартнома қилиши, яъни олган даромадидан солиқ тўлаши керак эди. Буни аксарият хонадон эгалари, ҳам ташвиш, ҳам харажат нуқтаи назаридан хоҳламади. 1 январдан бу жараён солиқдан озод этилган эди. Шунда ҳам хонадон эгалари хоҳлашмади. Шаҳарда уйлар кенгайди, лекин одамларнинг бағри торайди. Аввал ҳар бир хонадон 2-3 нафар талаба бўларди маҳаллаларда.

Шунинг ҳисобига ҳозир талабалар турар-жойи билан боғлиқ босим кучайди. Аҳоли истамаётган, ўзининг «комфорт» ҳаётидан чиқишни хоҳламаётган бўлса, давлат ўзининг фуқароларини ҳимоя қилади, деди Президентимиз. Шунинг учун ижара тизими жорий қилинди. Раҳбарият шунақа топшириқ берди, ҳозир шартномани талаб қилмасдан субсидия бериш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда», деди вазир.

Аввалроқ вазир талабаларини ётоқхоналар билан тўлиқ таъминлаган бирор давлат йўқлиги айтиб ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг