Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сеулдаги марказнинг прототипи Тошкентда қурилади

Сеулдаги марказнинг прототипи Тошкентда қурилади

Фото: вазирлик ахборот хизмати

2019 йилнинг 27 ноябрь – 5 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Корея Халқаро Ҳамкорлик агентлиги (KОICА) вакиллари ўртасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Томонлар мактабгача таълим ходимларининг малакасини ошириш маркази ва давлат мактабгача таълим ташкилотини барпо этиш тўғрисида келишиб олдилар, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Бўлиб ўтган учрашувлар давомида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва KОICА нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори жаноб Сунг Ил Сон билан йирик қўшма лойиҳани амалга ошириш, мактабгача таълим маркази ва 20 ўринли давлат МТТ қурилишини амалга ошириш тўғрисида келишиб олдилар.

Марказ мактабгача таълим муассасалари ўқитувчилари ва методистлари билан ишлайди. Корейс дастури нафақат болалар билан машғулотларни, балки ота-оналар билан ўзаро муносабатларни ҳам таъминлайди. Тренинглар ва курсларни ўтказиш билан бир қаторда, малака ошириш ва таълим маркази методик қўлланмалар ва ўқув материалларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Бугунги кунда мактабгача таълим тизимида қарийб 90 минг тарбиячи ишлайди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида тест ва тадқиқот маркази ташкил этилиб, у ерда болалар ва ота-оналар керакли билим ва кўникмаларни олишлари мумкин бўлади. Сеул шаҳридаги болаларни эрта ривожлантириш маркази мазкур лойиҳанинг прототипи этиб олинди. Бино 5 та ривожлантириш ҳудудларга бўлинган:

  • соғлиқни сақлаш ва Жисмоний тарбия машқлари учун майдончалар;
  • болаларнинг ақлий салоҳиятини ривожлантириш учун турли хил замонавий жиҳозларга эга ҳудуд;
  • интерфаол ўйинлар ва коммуникация учун қулай ҳудуд;
  • математик ва мантиқий ёндашувли ўйинлар учун аттракцион маскани;
  • болаларнинг моторик қобилиятлари ва ижодий фикрлашини ривожлантириш учун машғулотлар майдончаси;

Қўшма лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йил (2021-2026). Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, таълим ва тадқиқотлар маркази ва янги МТТ қуриш қиймати 11 млн. долларни ташкил этади. Молиялаштириш Корея Республикаси томонидан таъминланади. Лойиҳа KОICАнинг Корея Республикасидаги бош қароргоҳи томонидан маъқулланганидан сўнг амалга оширилади, шунингдек, Ўзбекистонга Tашкилотнинг қўшимча миссияси ҳам ташриф буюради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг