Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сергелида халқаро университет қурилиши учун тамал тоши қўйилди (фото)

Сергелида халқаро университет қурилиши учун тамал тоши қўйилди (фото)

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун, 17 сентябрь пойтахтимизнинг Сергели туманида «Minerva World of Knowledge» халқаро университети қурилиши учун тамал тоши қўйилди.

Ушбу маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, «Minerva World of Knowledge» лойиҳа раҳбари Мурали Лал Жалан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Тадбирда хорижий инвесторлар лойиҳа тақдимотини ҳам ўтказдилар. Маълум қилинишича, бу ерда 10 000 дан зиёд талабага мўлжалланган, хорижнинг нуфузли  олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишловчи университет қурилади.

Асосий бино 2021 йилнинг сентябрида қуриб битказилади ва кейин 5 йил давомида бошқа кампуслари, спорт мажмуаси, кутубхонаси ва талабалар турар жойлари бунёд этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг