Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида бугун, 17 январь куни ўтказилган йиғилишда Каримов Зафар Нуруллаевич Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи сифатида таништирилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йил 16 январдаги буйруғи билан вилоят бошқармасига раҳбар этиб тайинланган З.Нуруллаев шу пайтгача «Савдогарбанк» Самарқанд вилоят филиали бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган.

Самарқанд вилояти халқ таълим бошқармасига шу пайтгача Рустам Юлдашев раҳбарлик қилиб қилаётган эди.​​

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг