Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия университетлари дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олиниши кутилмоқда

Россия университетлари дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олиниши кутилмоқда

Фото: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати

Хорижда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш жараёни ва уни соддалаштириш мақсадида эксперт Вера Скоробогатова юртимизга келиши ҳақида хабар берилган эди. 

Бугун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев  Вера Скоробагатова билан учрашди. Учрашувда Россияда таҳсил олишни хоҳлаётган ёшларга имкониятлар яратиш ҳамда ушбу имкониятларни уларга тушинтириш, қизиқтирган саволларига жавоб бериш мақсадида мамлакатимиз ёшлари билан жорий йилнинг 20 февраль куни «Пойтахт» бизнес марказида учрашув ташкил этишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси ҳукумати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида «Таълим ҳужжатларини, малакавий ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро Битим» лойиҳасини ишлаб чиқилиб, икки давлат Ҳукуматларига тақдим қилинган. Ушбу битимнинг имзоланиши икки давлат ўртасида таълим хужжатларини тўғридан-тўғри тан олиниши, ёшларларни билим олишларидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш (Россияда хужжатларни нострификация қилиш 45 кунгача вақтни олади) ва уларнинг ҳар йили тахминан 800 000 АҚШ доллари миқдордаги маблағларини тежашни таъминлайди.

Ҳозирда Россия Федерациясида 25 мингга яқин ўзбек ўқувчи-ёшлар таълим олмоқдалар ва ҳар йили улар сони ўртача 7500 га ошиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг