Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Ўзбекистондаги ОТМ филиаллари билан танишмоқда

Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Ўзбекистондаги ОТМ филиаллари билан танишмоқда

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комисиясининг ҳамраиси М.Боровская жорий йил 9 сентябрь куни Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф доирасида М.Боровская раҳбарлигидаги делегация бугун, 9 сентябрь куни «МИСиС» Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиалида бўлди. Меҳмонлар филиалнинг ўқув ва илмий тадқиқот фаолияти, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзоларининг Тошкент вилоятида жойлашганТошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалига ташрифи режалаштирилган.

Эртага, 10 сентябрь куни Олий ва ўрта масхус таълим вазири И.Маджидов ва Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари М.Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комисиясининг биринчи йиғилиши ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг