Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия делегацияси «МИФИ» илмий тадқиқот ядро университети» филиалига ташриф буюрди

Россия делегацияси «МИФИ» илмий тадқиқот ядро университети» филиалига ташриф буюрди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, юртимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазирлиги делегацияси бугун куннинг иккинчи ярмида «МИФИ» илмий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолияти билан танишди.

Марина Боярская филиалда яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, ўқув хоналари ва лабораторияларнинг бугунги кун талаблари даражасида жиҳозланганлигини алоҳида қайд этди.

Ахборот-кутубхона маркази таъминоти, ўқув адабиётлари мазмуни ҳам меҳмонлар эътиборидан четда қолмади. Филиал раҳбарияти билан ўтказилган мулоқот давомида томонлар мавжуд муаммолар, уларнинг ечими юзасидан фикр алмашдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг