Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Риштонда ўқитувчиларга тегишли турар-жой қайтарилди

Риштонда ўқитувчиларга тегишли турар-жой қайтарилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Фарғона вилояти Риштон тумани Чунгара қишлоғида жойлашган 44-сонли мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчиларига турар-жой сифатида фойдаланиб келинган бинони қайтаришга ёрдам берди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар тарқатди.

«44-сонли мактабнинг ўқитувчилари Халқ таълими вазирлигининг «Устоз овози» виртуал инспектор тизимига мурожаат қилдилар. Уларнинг мурожаатида айтилишича 10 нафардан зиёд ўқитувчилар туман марказидан Чунгара қишлоғига болаларни ўқитиш учун келадилар. Мактаб раҳбарияти иш кунларида яшашлари учун эски мактаб биносини ажратган.

Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, қишлоқ аҳолисидан бири ўзбошимчалик билан ушбу бинони эгаллаб олган.

Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати мутахассислари мурожаатни ўрганиб чиқдилар ва ўқитувчилар фойдаланишида бинони қайтариб олиш учун тегишли чоралар кўрдилар.

44-сонли мактабнинг ўқитувчилари Халқ таълими вазирлигига миннатдорчилик билдилар ва болаларни сифатли таълим олишлари учун қўлларидан келган барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишларини таъкидладилар», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг