Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ректорлар ОТМ битирувчиларининг электрон базасини тузишни таклиф қилди

Ректорлар ОТМ битирувчиларининг электрон базасини тузишни таклиф қилди

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари битирувчиларининг ягона электрон базасини тузиш таклиф этилди. ОТМ ректорлари йиғилишида айнан шундай таклиф билдирилган.

Яқинда ўтказилган олий таълим муассасалари ректорлари йиғилишида ОТМ талабалари, ходимлари ва ўқитувчилар ҳақида онлайн маълумотлар йўқлиги танқид остига олинди. Натижада хорижлик ҳамкорлар ўзбек олимлари ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслиги таъкидлаб ўтилди.

Айни вақтда ОТМларда 29 297 профессор ва ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Улардан 2023 нафари фан доктори ва профессорлар ҳисобланади. Яна 7050 нафар фан номзодлари ва докторлар борлиги айтилган.

Ректорлар йиғилишида халқаро талаб ва стандартларга асосланган ҳолда олимларга паспорт берилиши айтиб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг