Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуролли кучлар академияси ўқитувчилари мактабларга бормоқда

Қуролли кучлар академияси ўқитувчилари мактабларга бормоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ватанни англаш, ёшларда ватанпарварлик ҳиссини шакллантиришни қуруқ гап ёки маърузалар билан амалга ошириб бўлмаслигини тажрибалар аллақчон исботлаган.

«Ватан остонадан бошланади» деган ҳикмат бежиз эмас. Модомики, ватан остонадан бошланар экан, унинг муқаддас экани, юртни ҳимоя қилиш шарафли бурч эканини ёш авлодга  иложи борича эртароқ англатиб бориш талаб этилади. Бу борадаги концептуал ғояни амалга ошириш учун Қуролли Кучлар академиясининг профессор-ўқитувчилари зиммасига катта масъулият юклатилган.

Куни кеча академиянинг «Чегара қўшинлари хизмати ва тактикаси» кафедраси ўқитувчилари пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 64-сонли ўрта мактабида бўлиб, ўқувчилар билан жонли мулоқот ўтказди. Унда  Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, кўплаб саволларга жавоб қайтарилди. Эътиборлиси, мактаб раҳбарияти ва кафедра ўртасида ҳамкорликда хайрли ишга асос солинди. Яъни, мактабнинг 5, 6, 7-синф ўқувчиларидан иборат «Ёш чегарачилар тўгараги» ташкил этилди. Айни пайтда тўгарак фаолиятини шакллантириш ишлари бошлаб юборилди ва ҳар ойнинг охирги ҳафтасида академия ўқитувчилари иштирокида машғулотлар ўтказишга келишиб олинди.

И.Холмирзаев, Академия катта ўқитувчиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг