Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қонуний ҳужжат мактаб директорлари учун асос эмасми?

Қонуний ҳужжат мактаб директорлари учун асос эмасми?

Фото: highlandradio.com

Тошкентда биринчи синфга бола олишни истамаган мактаб директори маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бош маслаҳатчиси Э. Холмахматов Xabar.uz'га маълумот бериб ўтди.

Яшнобод туман Давлат хизматлари марказининг йўлланмаси асосида фарзандини тумандаги давлат мактаб муассасасига жойлаштира олмасдан Facebook.com ижтимоий тармоғи орқали ота-она томонидан қилинган мурожаат асосида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилди. Натижада мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.

Ушбу иш судда кўрилиши сўралгани сабабли тегишлилиги бўйича судга юборилган. Суд томонидан жорий йилнинг 24 июль куни мактаб директори Н.К. (ФИШ ўзгартилган) айбли деб топиб, энг кам ойлик иш ҳаққининг бир баравари миқдорида жарима қўлланилган. Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳалқ таълим бош бошқармасига юқоридаги қонун бузилишини бартараф қилиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, йўлланма асосида давлат мактаб муассасасига қабул қилинмаган бола 1-синфга қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг