Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қабул тугади! Бир миллиондан ортиқ абитуриент талаба бўлиш учун курашади

Қабул тугади! Бир миллиондан ортиқ абитуриент талаба бўлиш учун курашади

Фото: «ЎзА»

2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунланди! Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Республика бўйича жами 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30 та филиалларига кириш учун 1 млн. 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди:

  • Кундузги таълимга - 718 097 нафар;
  • Кечки таълимга - 13 821 нафар;
  • Сиртқи таълимга - 335 007 нафар.

Қуйидаги ОТМларда энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган:

  1. Самарқанд давлат университети - 74 377 нафар
  2. Андижон давлат университети - 45 977 нафар
  3. Қарши давлат университети - 44 676 нафар
  4. Фарғона давлат университети – 42118 нафар
  5. Урганч давлат университети – 39 405 нафар

Танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасалари:

  1. ЎзМУ Жиззах филиали – 29.47
  2. Андижон тиббиёт институти – 21.49
  3. Самарқанд давлат университети – 17.97
  4. Термиз давлат университети Денов филиали – 17.33
  5. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали – 17.11
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг